Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрам тадбиридаги нутқида “Биз бир бўлсак- ягона халқмиз, бирлашсак-ватанмиз!” ғоясини илгари сурган эди. Шу муносабат билан жойларда миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, юртимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар ва ватанпарварликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-ватанмиз!” шиори остида “Маънавият марафон”ларини ўтказиб бориш кўзда тутилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023-йил 17-ноябр санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
"Навоийазот" АЖда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан "Муқаддасдир_Ватан_байроғи" ҳамда "Байроғим_ Ғурурим" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Бугун "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚК аммиак сақлаш омборхонасида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотлари ўтказилди.
Куни-кеча “Кимёгарлар" маданият саройида “Ваколатли омборлар ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликларига маҳсулотларни етказиб бериш, ваколатли омборларда минерал ўғитларни сақлаш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.