Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Тармоқ янгиликлар

«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖДА ЯПОНИЯНИНГ «MARUBENI» КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

// 30 mart 2022 йил

Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Япониянинг йирик савдо компанияларидан бири ҳисобланган «Marubeni» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбари Кенсуке Нишияма таништирилди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда Япония ва Шарқий Осиё мамлакатларида минерал ўғитлар ҳамда кимёвий махсулотларга бўлган талаб юқори эканлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистондан ушбу махсулотларни сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича келишиб олинди.


«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖ ТУРКИЯНИНГ «YEO TEKNOLOJI ENERJI VE ENDÜSTRI A.Ş.» КОМПАНИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

// 30 mart 2022 йил

Жорий йилнинг 30 март куни «Ўзкимёсаноат» АЖда Туркиянинг «YEO Teknoloji Enerji ve Endüstri A.Ş.» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Автоматлаштириш, электрлаштириш, «яшил» электростанциялар қуриш, рақамлаштириш ва муҳандислик каби йўналишларда хизмат кўрсатувчи компания вакиллари дастлаб ўзларининг БАА, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия ва бошқа давлатларда амалга оширган лойиҳаларининг тақдимотини ўтказишди. Учрашув давомида кимё саноатини автоматлаштириш ва рақамлаштириш шу билан бирга, соҳага «яшил» энергетикани кенг жорий қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 30 март санасидаги савдо якунлари

// 30 mart 2022 йил

Жорий йилнинг 30 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 18322 тонна 49020,3 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 29 март куни 56389,2 млн. сўмлик 18828 тонна минерал ўғитлар сотилган.


“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар декларацияланди

// 30 mart 2022 йил

“Ўзкимёсаноат” АЖнинг “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” талаблари асосида жамиятда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишнинг тартиби ўрнатилган.


ПОЛШАНИНГ «CENZIN» КОМПАНИЯСИ БИЛАН УШРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

// 30 mart 2022 йил

Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Полшанинг импорт ва экспорт билан шуғулланувчи «CENZIN» компанияси Президенти ва бош ижрочи директори Роберт Вардак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «CENZIN» компанияси томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кимё махсулотларига нафақат Полшада балки Европа, Африка ҳамда Жанубий Америка мамлакатларида ҳам қизиқиш ва талаб юқори эканлиги маълум қилинди. Қолаверса, компания саноат учун зарур бўлган техник ускуналар ва бутловчи қисмларни хорижий давлатлардан юртимизга келтириб бериш бўйича ҳам ўз таклифларини бидирди. Учрашув давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «CENZIN» компанияси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан музокаралар ўтказилди.