«9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш» куни муносабати билан 25 ноябрдан 20 декабрга қадар «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарида Аксилкоррупция ойлиги эълон қилинган.
Мазкур ойлик доирасида бугун «Аммофос-Максам» АЖда «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди. Унда корхона раҳбарияти ҳамда ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда корхонада коррупцияга қарши курашиш тизимларини жорий этиш, ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мазкур тадбир коррупцияни олдини олиш борасида ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга ва тизимни такомиллаштиришга қаратилган муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилди.
«Аммофос-Максам» АЖ Матбуот маркази