“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 30 август санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнаси арафасида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Жамиятда узоқ йиллар давомида меҳнат фаолиятини олиб борган пенционерлар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғаси сифатида зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси топширилди.
«Навоийазот» акциядорлик жамиятининг Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси участка бошлиғи Сафаров Суннатилло Суюнович «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбек тилини тарғиб қилувчи ижодий изланишларни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» Республика танлови доирасида, «Ўзкимёсаноат» АЖда давлат тилида иш юритиш ва ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ташкилий қўмита томонидан ўрганиш олиб борилди.