Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда.

// 08 aprel 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.69 MB)

Жорий йил баҳор мавсумида Жамият тармоқ корхоналари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 108,1 минг дона манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши кўзда тутилган.

Айни пайтда мазкур хайрли тадбир фаол давом этмоқда. Тармоқ корхоналарида 61,4 гектар ерга жами 465, 6 минг туп, шу жумладан 168,1 минг, корхоналарда ҳамда 297, 5 минг туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари раҳбар ва ишчи ходимлар томонидан экилди. 

12 гектардан ортиқ ерларда “яшил белбоғ”лар яратилди, автомобил йўллари атрофига 10 қатордан манзарали дарахтлар экилди. 

Ўтказилган кўчатларни эътибордан четда қолдирмаслик, униб-ўсиши учун шароитлар яратиш ва парваришлаш масалаларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, томчилаб суғориш тизимлари йўлга қўйилмоқда. 
Ҳозирда кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати