Ахборот технологияларининг ривожланиши, интернетнинг кенг миқёсда кириб келиши, бизнес ва технологик жараёнларни янада автоматлаштириш билан биргаликда ахборот хавфсизлиги ва кибер-гигиенага амал қилиш талаблари тобора ошиб бормоқда. Жамият ва тизим корхоналари ходимлари кибер-саводхонлигини ошириш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖда кибер-гигиена бўйича семинар-тренинг ташкил қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023 йил 5-июнь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023 йил 31-май санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 февралдаги ПҚ–4992-сон қарорига мувофиқ «Ўсимликларни ҳимоя қилишга мўлжалланган воситалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ўтказилган музокаралар ва ўрганишлар натижасида, ушбу йўналишда етакчилардан ҳисобланган Ҳиндистоннинг «IPL Biologicals Limited» компанияси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.