Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ўзбекистон янгиликлари

Ҳамкорлик изчил ривожланмоқда

// 28 dekabr 2014 йил

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, банк-молия, савдо-саноат, сармоя, божхона, ёқилғи-энергетика, автомобилсозлик, транспорт ва транспорт коммуникациялари, қишлоқ ва сув хўжалиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, сайёҳлик ва авиаташув каби соҳаларда фаолият кўрсатаётган қатор вазирлик ва идоралари, фирма ва компаниялари вакиллари иштирок этди.


Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир

// 04 dekabr 2014 йил

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси


Стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида

// 27 noyabr 2014 йил

Икки давлат раҳбарлари анъанавий дўстлик ва очиқлик руҳида ўтган музокаралар чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама этдилар.


“Ўзэкспомарказ”да VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунланди

// 10 noyabr 2014 йил

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ўтказиб келинаётган саноатчиларнинг мазкур анъанавий форуми мамлакатимизнинг маҳаллий хомашёлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг янги тур ва йўналишларини ривожлантириш борасидаги ютуқларини яна бир бор намойиш этди. Кооперация биржаси иштирокчилари корхоналар саноат тармоқлари эҳтиёжларини баҳолаб, ривожланиш истиқболларини белгилаш, келгуси йил учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштириш ва буюртмалар портфелини шакллантириш имконига эга бўлди.


Ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда

// 04 noyabr 2014 йил

Ўзбекистон ва Хитой халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик бугунги кунда янги мазмун касб этиб, изчил ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йилнинг август ойида Хитойга давлат ташрифи икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтарди. Мазкур ташриф доирасида умумий қиймати 5,2 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳалар бўйича йигирмадан зиёд ҳужжат, шунингдек, 800 миллион доллар миқдорида савдо шартномалари имзолангани ва шу тариқа жами 6 миллиард долларлик келишувга эришилгани ўзаро ҳамкорлик кўлами янада кенгайиб бораётганидан далолат беради.