Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Матбуот биз ҳақимизда

Тажриба ва ютуқлар намойиши

// 03 aprel 2013 йил

“Ўзэкспомарказ”да кимё ва пластмасса саноатининг “Chemie & Plastex Uzbekistan – 2013” еттинчи халқаро кўргазмаси бошланди. Ушбу халқаро кўргазма Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” компанияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “ITE Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Австрия, Бельгия, Германия, Хитой, Украина каби мамлакатлардан йигирмадан ортиқ компания ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда.