Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

ЎзА: Ёшлар билан очиқ мулоқот – тармоқ тараққиётининг пойдевори

// 19 sentabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (45.41 KB)

Маълумки, ёшлар мамлакат тараққиётининг асосий кучи ҳисобланади. Айниқса, тармоқ ва корхоналардаги янгиланишлар ҳам уларнинг фаол иштироки билан боғлиқ. Шу боисдан ҳам юртимизда ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва ғояларини амалга оширишга кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимида анъанавий тарзда “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб келинаётгани ҳам шундай тадбирлар билан муштаракдир. 

Навбатдаги бундай мулоқот “Аммофос-Максам” АЖда бўлиб ўтди. Учрашувда жамият бошқаруви аъзолари, “Аммофос-Максам” раҳбарияти, корхонада фаолият юритаётган ёш мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ раиси Одил Темиров ёш мутахассислар билан учрашув чоғида уларнинг мақсад ва режалари, тизимдаги ўзгаришларга муносабатларига аҳамият қаратди.   

Қайд этилганидек, бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад ёшлар томонидан билдирилаётган ташаббус, таклиф ва ғояларни амалий қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш жойида дуч келаётган муаммоларини ўрганиш, жамоадаги ижтимоий-психологик муҳитни яхшилаш ҳамда раҳбарият ва ёшлар ўртасида доимий, самарали мулоқотни йўлга қўйишдан иборатдир. 

– Ёшлар бизнинг энг катта бойлигимиз. Улар билан очиқ мулоқот қилиш, ташаббус ва ғояларини тинглаш ҳамда амалий қўллаб-қувватлаш туфайли биз корхоналаримизда самарадорликни ошириш, бутун тармоқнинг келажак тараққиётини таъминлаймиз. Айтиш керакки, бундай анъанавий мулоқотлар ёшларнинг касбга бўлган меҳрини мустаҳкамлаб, уларнинг ташаббускорлиги ва масъулиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Муҳими, бу каби учрашувлар корпоратив маданиятни кучайтириш, кадрлар сиёсатида ёшларнинг ўрни ва ролини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, – деди Одил Темиров. 

Аҳамиятлиси, ёшлар учрашувда ўз таклиф ва саволлари билан тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди. Айниқса, иш шароитларини яхшилаш, малака ошириш имкониятларини кенгайтириш, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга оид масалалар илгари сурилди. Шу билан бирга, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш, тармоқнинг бошқа корхоналари фаолиятини ўрганиш, ишлаб чиқариш жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш каби ташаббуслар билдирилди.   

Раҳбарият ёшларнинг таклифларини диққат билан эшитиб, айрим лойиҳалар амалиётга татбиқ этилиши белгиланди. Шунингдек, раҳбар ва ёшлар ўртасида самарали мулоқотни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.   

Учрашув якунларида фаол ёшлар ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.   

Н.Зиёдуллаева, ЎзА