«Ўзкимёсаноат» АЖнинг марказий аппарати (шунигдек, барча таркибий бўлинмалари) қуйидаги манзилда жойлашган: 100011, Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш., Навоий к., 38.
Йиғма ахборот-таҳлил департаменти
Бўлинма раҳбари: Сохибов Ботир Гофурович (+998781400180)
Бошқарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Жамият бошқаруви қарорлари, шунингдек, буйруқлари, кўрсатмалари, фармойишлари ва йиғилишлар қарорларининг ижросини сифатли ташкил этиш; Жамият ижро аппарати ва тармоқ корхоналарида директив ҳужжатлар ижросини ташкил этиш, ижро интизоми талабларига риоя этиш, шунингдек, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш ва режалаштирилган натижаларга эришиш масалаларини мувофиқлаштиришга қаратилган
Корпоратив муносабатлар бошқармаси
Бўлинма раҳбари: Рахимов Жамолиддин Камолитдинович (+998781407498)
Бошқарма фаолияти Корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш департаментининг буйруқ ва кўрсатмалари, Жамиятнинг бошқарув органлари қарорлари, буйруқ ва топшириқлари ижросини таъминлаш.
Корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар масалалари билан боғлиқ маълумотларни қонунчиликда белгиланган муддатларда тегишли вазирлик
ва ташкилотларга тайёрлаб берилишини таъминлаш.
Жамият томонидан эмитент сифатида корпоратив маълумотлар ягона порталида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилиши мажбурий бўлган маълумотларни ошкор қилинишини таъминлаш.
Жамият Кузатув кенгаши мажлисларининг ўтказилишини ташкил этиш
ва мажлис кун тартибини шакллантириш бўйича тайёргарлик кўриш.
Жамият акциядорларининг умумий йиғилишлари ўтказилишига тайёргарлик кўриш ва умумий йиғилиш баённомалари лойиҳаларини тайёрлашга қаратилган
Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармаси
Бўлинма раҳбари: Миртемиров Ойбек Рустамович (+998781400126)
Бошқарма фаолияти Жамият, унинг тармоқ корхоналари ва ташкилотларида соҳага оид халқаро стандарт талабларига жавоб берувчи Коррупцияга қарши «комплаенс-назорат» тузилмасини жорий этиш, Жамиятда коррупцион ҳолатларини барвақт аниқлаш, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупцияга қарши привентив чораларни кўриш. Жамият ходимлари орасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш. Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид ички идоравий ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга қаратилган
Ходимлар билан ишлаш бошқармаси
Бўлинма раҳбари: Арипов Вохид Валиевич (+998781407412)
Бошқарма фаолияти Соҳанинг кадрлар сиёсати ва стратегиясини ишлаб чиқиш; Соҳа корхоналарини раҳбарлар, мутахассислар, талаб қилинадиган касб эгалари, мутахассисликлар ва малака йўналишлари бўйича зарур кадрлар билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш;
Кадрларни танлаш, жойлаштириш ва тайёрлаш; ходимларнинг ишбилармонлик ва ахлоқий сифатларини уларнинг амалий фаолияти жараёнида ўрганиш;
Кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг барча турларини ташкил этиш ва амалга ошириш; кадрлар ҳисобини юритиш; бошқарма фаолияти билан боғлиқ масалаларда жамият ходимларининг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва кафолатларини таъминлашга қаратилган
Юридик бошқарма
Бўлинма раҳбари: Ибадуллаев Тимур Анварович (+998781407488)
Бошқарма фаолияти Жамиятнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
Жамият томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш; Жамиятнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида унинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш; Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этишга қаратилган
Матбуот хизмати
Бўлинма раҳбари: Эшбеков Рустамбек Равшонжон ўғли (+998781407426)
Бошқарма фаолияти ташкилотнинг расмий веб-сайти, ОАВ, ижтимоий тармоқлар, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тў лиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
жамиятнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Агентлик билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.
Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти
Бўлинма раҳбари: Айходжаев Рустам Илясович (+998781407463)
Бошқарма фаолияти саноат корхоналарининг барқарор ишлашини таъминлаш, минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш прогнозининг бажарилишини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш;
соҳага замонавий юқори технологик ускуналарни кенг жорий этиш, юқори қўшимча қиймат ва кам энергия сарфи билан талаб қилинадиган юқори сифатли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш;
тармоқ корхоналарининг барқарор ишлашига, республика қишлоқ хўжалигининг эълон қилинган ҳажмлари бўйича минерал ўғитлар ва бошқа турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
соҳа корхоналарида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш дастурини тузиш ва бажарилишини мониторинг қилиш ишларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш;
корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, корхоналарнинг барқарор ва авариясиз ишлашини таъминлаш учун мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида кимё саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этишга қаратилган.
Маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш бўлими
Бўлинма раҳбари: Саломов Абдухомид Рузиевич (+998781407434)
Бошқарма фаолияти Республика импорт ҳажмини ва номенклатурасини чуқур таҳлил қилиш асосида мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда, кимё саноати маҳсулотларини маҳаллийлаштиришнинг амалдаги ва истиқболли дастурларини шакллантириш;
Илмий изланишлар натижалари ва замонавий инновацион технологияларни маҳаллий саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиш орқали саноат кооперацияси ва маҳаллий хомашё асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва иқтисодиёт тармоқларида кооперация алоқаларини кенгайтириш; Саноат кооперациясини кенгайтириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш нуқтаи назаридан кимё саноатини ривожлантиришнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли (бизнес-режа) дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш; кимё саноатини ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга ошириладиган илмий-техник тадқиқотларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этишга қаратилган
Иқтисодиёт ва бизнесни режалаштириш департаменти
Бўлинма раҳбари: Абдурахманова Рано Абдул-Ахатовна (+998781407418)
Бошқарма фаолияти жамият корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш, Жамиятнинг стратегик мақсадлари асосида самарадорликнинг баҳолаш мезонларини жорий этиш, шунингдек, Жамият ижро аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тармоқ корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
Комплекс ҳисоб-китоблар, кутилаётган иқтисодий мақсадли натижалар бўйича кимё саноатини ривожлантириш учун қисқа муддатли (бизнес-режа), ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш; тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх даражасига таъсир этувчи омилларни асосли таҳлил қилишга қаратилган
Молия, ғазначилик операциялари ва харидлар департаменти
Бўлинма раҳбари: Вакант
Бошқарма фаолияти — жамият таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш;
Жамият бошқарувига тақдим этган ҳолда жамият таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ой, чорак ва умуман йил якунлари бўйича молиявий кўрсаткичларини тўплаш, тизимлаштириш, ўрганиш ва таҳлил қилиш;
ўз ваколат доирасига кирувчи масалалар бўйича маълумотларни умумлаштириш ва таҳлилий қайта ишлаш, Жамият бошқаруви, бошқарув органлари, шунингдек, ваколатли вазирлик ва идоралар учун тегишли маълумотномалар, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш;
Жамият таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижалари, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, уларни тўлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш; корхоналарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларини, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган жамланма прогнозларни ҳамда йиллик прогнозларни ишлаб чиқиш;
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан белгилаб қўйилган харидларнинг очиқ ва шаффоф ўтказилиши, тармоқ корхоналари томонидан қонунчилик талабларига риоя этилишига қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда;
Жамият корхоналари ва ташкилотларини молиявий-иқтисодий соғломлаштириш дастурларини (йўл хариталари) ишлаб чиқишга қаратилган
Бухгалтерия ва корпоратив ҳисоботи бошқармаси
Бўлинма раҳбари: Бабаев Бобур Бахруллаевич (+998 78 140 74 70, b.babaev@uks.uz)
Бошқарма фаолияти Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини тўлиқ, узлуксиз, ишончли молиявий, солиқ ва бошқарув ҳисобини юритиш.
Бухгалтерия ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш.
Компаниянинг молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия, солиқ ва бошқарув ҳисоботларини шакллантириш ва топширишга қаратилган
Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаменти
Бўлинма раҳбари: Курбанов Акбар Джахангирович (+998781407416)
Кимё тармоғи ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни кўзда тутувчи истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш;
Маҳаллий минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш, соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш;
Инвесторлар ва лойиҳа ташкилотлари, технологиялар пудратчи-литсензиарлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида чора-тадбирларни амалга ошириш;
Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш;
Инвестиция дастурига киритилган кимё саноати корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш;
Инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида зарур чора-тадбирлар, «йўл хариталари», ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, уларни юқори турувчи органлар билан келишиш ва тасдиқлатиш.
Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш бошқармаси
Бўлинма раҳбари: Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич (+998781407477)
Бошқарма фаолияти Жамиятнинг ахборот технологиялари, коммуникациялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ишларни амалга ошириш, ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштиришга қаратилган.
Ички савдони мувофиқлаштириш бўлими
Бўлинма раҳбари: Абдуллаев Ғайрат Носир ўғли (+998781407430)
Бошқарма фаолияти Кимё маҳсулотлари, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга бозор механизми ва муносабатларини кенг жорий этиш;
республика ичидаги истеъмолчиларнинг кимё саноати маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва шу асосда тармоқ корхоналарини ривожлантириш истиқболларини белгилаш; тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички бозорда сотиш ишларини мувофиқлаштириш; кимё саноатини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, республика қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг минерал ўғитлар ва бошқа турдаги кимёвий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш ва корхоналарни барқарор ривожлантиришга қаратилган
Рақамли трансформация лойиҳаларини бошқариш бўлими
Бўлинма раҳбари: Азимов Қобил Одилович (+998781400180)
Бошқарма фаолияти жамият амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ваколат марказларини яратишда иштирок этиш, олинган билимларни узатиш;
корхоналар томонидан ҳар бир ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш имконияти ва мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилиш;
лойиҳа портфелини режалаштириш, шакллантириш ва мониторинг қилиш;
корхоналарнинг таркибий бўлинмаларида амалга оширилаётган лойиҳа ташаббусларини ҳисобга олиш, рўйхатга олиш, ташкилий таъминлаш, режалаштириш, назорат қилиш ва ҳисобот беришда услубий бошқариш ва ёрдам бериш;
Лойиҳавий фаолият бўйича корхоналар ва уларнинг таркибий бўлинмаларида автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
лойиҳаларнинг йиғма ҳисоботларини тузиш;
ҳар бир лойиҳа гуруҳи ва лойиҳа гуруҳлари учун белгиланган кўрсаткичларга эришиш таҳлили асосида корхона лойиҳаларини бошқариш самарадорлигини назорат қилиш тизимини шакллантириш;
корхона коллегиал органларини ҳар бир аниқ лойиҳа ташаббусини, лойиҳа паспортини, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаларини кўриб чиқиш учун зарур бўлган ягона ҳужжатлар пакетлари билан таъминлашни ташкил этиш;
лойиҳа иштирокчиларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
Маъмурий хўжалик бошқармаси
Бўлинма раҳбари: Хошимов Аброр Норбутаевич (+998781407466)
Бошқарма фаолияти Жамиятнинг ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари жойлашган бинолар ва бинолами саноат санитарияси, ёнғиндан ҳимоя қилиш қоидалари, қоидаларига мувофиқ техник хизмат кўрсатишни, шунингдек, жиҳозламинг (лифтлар, ёритгичларнинг яроқлилиги устидан назоратни таъминлайди, иситиш тизимлари, шамоллатиш ва бошқалар) бир маромда ишлашини назорат қилиш.
Асосий воситаларни (бинолами, сув таъминоти тизимларини, ҳаво каналларини ва бошқа иншоотлами) жорий ва капитал таъмирлаш режаларини ишлаб чиқади, иқтисодий харажатлар сметасини тайёрлашда қатнашади.
Бинолами таъмирлашни ташкил қилади, таъмирлаш ишларининг сифатини назорат қилади.
Жамият бошқарув аппарати таркибий бўлинмаларини мебель, керакли жиҳозлар, муҳандислик ва бошқарув меҳнатини механизациялаш билан таъминлайди, уларнинг хавфсизлиги ва ўз вақтида таъмирланишини назорат қилади.
Хизматлар кўрсатиш, иш юритиш материалларини, зарур маиший материаллар, асбоб-ускуналар ва инвентарларни қабул қилиш ҳамда сақлаш бўйича шартномалар тузиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлашни ташкил қилади, жамият департаменти, бошқарма ва бўлимларни керакли инвентарлар билан таъминлаш бўйича ишлами ташкиллаштиради.
Ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш, бино фасадларини, назорат пунктларини байрамона безаш бўйича ишларни ташкиллаштиради.
Учрашувлар, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар учун иқтисодий хизматларни ташкил қилади.
Ёнғинга қарши курашиш тадбирларнинг амалга оширади ва ёнғинга қарши воситаларнинг соз ҳолатда бодишини таъминлайди.
ўзига юкланган вазифалами бажариш учун бошқарма қуйидаги функцияларни бажаради:
ўз фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича маълумотлами умумлаштириш ва таҳлилий қайта ишлаш, Жамият бошқаруви, бошқарув органлари, шунингдек, ваколатли вазирлик ва идоралар, Вазирлар Маҳкамаси учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди.