Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Матбуот маркази

“Ўзкимёсаноат” АЖ да учрашув

// 05 fevral 2016 йил

Жорий йил 3 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Н.С.Ибрагимов Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги давлат моддий резервлар Жамғармаси раиси Ж.К.Жумабеков билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари ҳамда ўзаро аҳамиятга эга бўлган масалалар муҳокама этилди.


Янги Йил табриги

// 31 dekabr 2015 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимёгарлари номидан бутун Ўзбекистон халқини Янги 2016 йил билан муборакбод этиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлиқ тилайди. Жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин, азиз ҳамюртлар!


“kun.uz” веб-сайтида жойлаштирилган ахборотга раддия жавоби

// 17 dekabr 2015 йил

Жорий йил 15 декабрда “kun.uz” интернет нашрида жойлаштирилган “Ўзбекистонда 500 миллион долларлик кимё заводи қурилади” деб номланган ахборотга “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти матбуот хизмати ўз муносабатини билдиришни лозим деб топди. Биринчидан, “Узкимёсаноат” АЖ вакиллари хабарда келтирилган “Даниянинг Intex Engineering, Италиянинг Smet Balestra ва Финляндиянинг Outotec компаниялари билан ҳеч қачон, ҳеч қандай музокаралар олиб бормаган.


Конституция куни билан!

// 03 dekabr 2015 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон халқини улуғ байрам – Конституция куни билан чин дилдан қутлайди! Меҳнатсевар, қўли гул халқимизнинг яратувчанлик ва бунёдкорлик жабҳасида эришаётган ютуқлари тобора кўпайиб, юртимиз кундан-кун чирой очаверсин! Ҳар бир хонадонга тинчлик ва омонлик, бахт-саодат, дастурхонларига қут-барака, амалга ошираётган хайрли ишларига омад тилаймиз!


2015 йилнинг январ-октябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

// 04 noyabr 2015 йил

2015 йилнинг январ-октябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1794,4 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 102% ташкил қилди. Айни пайтда 161,4 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 117,9%. Соф ҳолда 1043,5 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 801,6 минг тонна азотли ўғитлар, 117,4 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 124,5 тыс.тонн минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.