Мамлакатимизда давом этаётган ёшлар ойлиги доирасида ҳамда 30 — июн-Ёшлар куни муносабати билан “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ директори Рустам Салиев томонидан корхонада фаолият юритаётган бир қатор ташаббускор ёшларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим қилинди.
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда ёшлар муаммоларини ўрганиш, ёш мутахассислар таклифларини қўллаб-қувватлаш, улар билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024 йил 24 июнь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
30-июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамияти ёшлари ўртасида «Ёш китобхон ходим» танлови ўтказилди.
«Ўзкимёсаноат»АЖ ва тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган ёшлар орасида китобхонликни тарғиб этиш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини авлоддан-авлодга етказиш, буюк аллома, шоир, ёзувчи, мутафаккирларнинг ижодини ўрганиш мақсадида «Ёш китобхон» танловига старт берилганди.