Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОИCА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорликда КОИCА стипендия дастурининг навбатдаги грант ғолиблари билан учрашув ўтказилди.
«Правда Востока» газетасининг 2024 йил 10 сентябрь сонида «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ҳақида махсус мақола чоп этилди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ишчи гуруҳи томонидан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови доирасида «Максам-Чирчиқ» АЖда давлат тилининг тўлақонли жорий этилишини таъминлашга қаратилган фаолият натижалари ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилиб, бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳомийлигида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган 19-мактабни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Республикамиздаги барча умумтаълим муассасалари каби ушбу мактабда ҳам куни кеча 2024-2025 ўқув йили машғулотлари бошланди.