Бугун 7-сентабрь куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети ректори А.Г.Мажуга, Тошкент шаҳридаги филиалнинг Ижрочи директори Ж.Т.Мирзамаҳмудов, Филиал директори С.Н.Филатова, университет ва филиал ходимлари ҳамда Тошкент шаҳридаги филиалнинг 2-курс талабалари иштирокида видеоконференцалоқа ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига филология фанлари номзоди Эргашева Шаҳноза Обиджоновна тайинланди.
Жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси биносида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси в.б. Ж.Мирзамаҳмудов иштирокида видеоконференцалоқа орқали “Мицубиси Корпорейшн” ва “Мицубиси Хэви Индастриз” компаниялари раҳбариятининг вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
Бугун 27 август куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳонларининг иккинчи куни муваффақиятли ўтказилди. Имтиҳон кимё фани бўйича бўлиб ўтди.