“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторларини Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 5-уйда жойлашган, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг ҳозирда бўшаётган 23,5 гектар майдонига тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш учун ҳамкорликка таклиф этади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчилари Республиканинг барча вилоятларига жамиятга бириктирилган мактабларнинг ҳолатини тубдан ўрганиб чиқиш мақсадида жойларга ҳизмат сафарига жўнаб кетишди. Бундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига бириктирилган кимё ва биологияга ихтисослаштирилган мактабларни жойларга чиқиб ўрганиш ҳисобланади.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети федерал давлат бюджет олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига Россия Федерацияси Президенти администрациясининг делегацияси расмий ташрифи бўлиб ўтди.
Ҳозирда ижтимоий тармоқда муҳокама қилинаётган масалалардан бири Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Ипак йўли” ҚФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг “Ипак йўли” ҚФЙда жойлашган “Зилол булоқ” МЧЖга қарашли аммофос ишлаб чиқариш цехидан чиқаётган заҳарли газларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири юзасидан қилинган видеомурожаати “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Бошқарув раисининг тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг ёшлар етакчилари билан учрашуви ташкил этилди. Видеоконференцалоқа орқали ўтказилган учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ёшлар етакчилари, корхона раҳбар-ходимлари ва фаол ёшлар иштирок этди.