Жорий йилнинг 3 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 6624 тонна 14563,8 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 2 август куни 11914,7 млн. сўмлик 6006 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноатлойиҳа” акциядорлик жамияти раҳбар ва ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбири ўтказилди. Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинаси ҳамда АҚШдан келтирилган “Moderna” вакцинасидан фойдаланилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг марказий ижро аппарати ва унинг таркибидаги ташкилотлар ходимлари иштирокида “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишнинг устувор вазифалари” мавзусида махсус ўқув-семинар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 2 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 6006 тонна 11914,7 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 30 июль куни 8275,6 млн. сўмлик 4708 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 30 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 4708 тонна 8275,6 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 29 июль куни 8537,3 млн. сўмлик 4770,7 тонна минерал ўғитлар сотилган.