Жорий йилнинг 16 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 5065 тонна 10425,5 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 15 июль куни 11063,1 млн. сўмлик 5252 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 15 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 5252 тонна 11063,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 14 июль куни 16030,2 млн. сўмлик 7567 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Бугун 15 июль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг математика фани бўйича иккинчи кириш имтиҳони бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнини онлайн тарзда test2021.muctr-tashkent.uz манзили орқали кузатиш имконияти яратилди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида 2021-2022 янги ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг иккинчи куни бошланди. Бугун математика фанидан имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун 14 июль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг биринчи кириш имтиҳони кимё фани бўйича бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнини онлайн тарзда test2021.muctr-tashkent.uz манзили орқали кузатиш имконияти яратилди. Имтиҳонлар 14-16 кунлари учта фан: кимё, математика ва рус тили фанлари бўйича ўтказилади.