Жорий йилнинг 26 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 4646 тонна 11092,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 25 август куни 17442,1 млн. сўмлик 5798 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида корхона ёш ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ тақдирланганлар орасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги корхоналарнинг раҳбар ходимлари ҳам давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Жорий йилнинг 25 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 5798 тонна 17442,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 24 август куни 18376,8 млн. сўмлик 6445 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Республикамизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида, шу жумладан, саноат объектларида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.