“Ўзкимёсаноат” АЖда Эрон Ислом Республикаси Нефть вазирининг ўринбосари Аҳмад Асадзода бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасида нефть-кимё соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари, жумладан, кимё саноати маҳсулотлари экспорт ва импорти борасида ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда юқори қўшимча қийматга эга бўлган нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 9 сентябрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Оммавий ахборот тармоқларида, жумладан, Kompromatuzb, podrobno.uz ижтимоий тармоқлари ва NAVOIY VIIB I RASMIY телеграм каналида “Навоийазот” АЖ томонидан Зарафшон дарёсига ташланадиган ифлосланган сувлар таркибида азот кислотаси миқдори тавсия қилинганидан ортиб кетганлиги натижасида Зарафшон дарёсида яшовчи тирик жонзотлар нобуд бўлган” мазмунидаги маълумотлар кенг тарқалмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 5 сентябрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда “Зарафшон дарёсида яна балиқлар нобуд бўлди, бунга «Навоийазот» ва «Навоий ИЭС» корхоналарининг дарёга ташлайдиган оқова сувлари сабаб бўлиши мумкин” мазмунидаги маълумотлар кенг тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан «Ўзкимёсаноат» ҳамда «Навоийазот» АЖлар қуйидагиларни маълум қилади.