Жорий йилнинг 29 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 18828 тонна 56389,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 28 март куни 56032,2 млн. сўмлик 18896 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Деловая Россия” журналининг №1-2|2022 сонида «Ўзкимёсаноат»: саноат кимёси инноваторлари” сарлавҳаси остида мақола чоп этилди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда жамият томонидан ишлаб чиқаришни янада диверсификация қилиш, саноатга инновацион технологияларни кенг жорий қилиш, юқори қўшимча қийматга эга кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилган.
Жорий йилнинг 28 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 18896 тонна 56032,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 25 март куни 65272,3 млн. сўмлик 19807 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 25 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари иштирокида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Жорий йилнинг 24-25 март кунлари пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг инвестицион имкониятларини намойиш қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган мазкур форумда «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан мамлакатимиз кимё саноатини жадал ривожлантириш, соҳанинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, янги истиқболли лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шу билан бирга соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш юзасидан қатор хорижий компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказилди.