«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024 йил 15 февраль санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
“Maxam-Chirchiq” АЖ etender.uzex.uz сайтида хизмат муддатини ўтаган ва босим остида ишлайдиган 138 дона идишлар — техник воситаларини экспертизадан ўтказиш ҳамда хавфсиз фойдаланиш учун эксперт хулосаси бериш бўйича танловни эълон қилади.
Яхшилик чегара билмайди. Беморнинг саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшиш эса савобли иш. Ана шундай хайрли ташаббусда “Навоийазот”АЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этишади. Қон ва унинг таркибий қисмларига ҳамиша эҳтиёж мавжуд. Кутилмаган фавқулодда ҳолатлар, бахтсиз ҳодисалар натижасида жабр кўрган ёки оғир хасталикдан азият чекаётган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтаришда қон донорларининг саховати сув ва ҳаводек зарур.
"Максам-Чирчиқ" АЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, жамиятнинг турли тармоқ ва соҳаларида илмий фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда иқтидорли, интилувчан, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни аниқлаш мақсадида “Инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.