Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида 2022 йил 1-ярим йилликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида БРИФИНГ

// 28 sentabr 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (36.41 KB)

Ассалому алейкум азиз юртдошлар ҳурматли телетомошабинлар. Бугунги брифингимизда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида 2022 йил 1-ярим йилликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида маълумотларни тақдим этамиз.

2022 йил январь-июнь ойлари давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ижро аппаратига  тушган жами мурожаатлар сони 294 тани ташкил этиб, шундан 73 таси юридик шахслардан, 221 таси жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 41 таси қаноатлантирилган, 253 таси бўйича тушунтириш берилган.

Мурожаатларнинг 104 таси ишга кириш, 30 таси минерал ўғит экспорти, 30 таси ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, 27 таси Қонун ва тартиб бузилишлари, 25 таси минерал ўғит сотиб олиш, 14 таси иш ҳақини ошириш ва олиш, 12 таси ҳамкорлик қилиш, 10 таси дебитор ва кредитор қарздорлик, 4 таси конвертация,  38 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 2022 йил 1-ярим йилликда «Ўзкимёсаноат» АЖга жами 116 та мурожаат келиб тушган. Шундан 11 таси қаноатлантирилган, 102 таси бўйича тушунтириш берилган, 3 таси тегишлилиги бўйича юборилган. Мурожаатларнинг аксарияти Навоий, Қашқадарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқароларга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали 2022 йил 1-ярим йилликда «Ўзкимёсаноат» АЖга жами 3 та мурожаат келиб тушган. Шундан 1 таси ижобий ҳал қилинган, 2 таси бўйича тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси орқали  2022 йил 1-ярим йилликда «Ўзкимёсаноат» АЖга жами 46 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарияти юридик шахсларга тегишли бўлиб, уларнинг  21 таси минерал ўғит экспорти, 10 таси минерал ўғит сотиб олиш юзасидан, 6 таси ишга жойлашиш, 4 таси ҳамкорлик,  5 таси бошқа  масалалар юзасидан келиб тушган.

2022 йил 1-ярим йилликда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси томонидан «Максам-Чирчиқ» АЖ ва «Даҳқонобод калий заводи» АЖда, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари томонидан «Навоиязот» АЖда,  «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раисининг инвестиция ва инновация масалалари бўйича ўринбосари томонидан Сайёр қабуллар ўтказилган. Сайёр қабулар давомида 27 нафар фуқаро қабул қилинган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жамиятнинг ижро аппаратида кўриб чиқилган ҳамда қонунда белгиланган муддатларда мурожаат муаллифларига жавоб берилган. Эътиборингиз учун раҳмат саломат бўлинг.