Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ҳамкорлик таклифи

// 01 fevral 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (92.66 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторларини Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 5-уйда жойлашган, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг ҳозирда бўшаётган 23,5 гектар майдонига тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш учун ҳамкорликка таклиф этади.

Ушбу ер майдони тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун барча қулайликларга эга бўлиб, газ, электр, сув таъминотига эга, канализация ва коммуникация тармоқлари мавжуд бўлган ҳудуд ҳисобланади.

Мазкур худудда тадбиркорлар “Навоийазот” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда бошқа турдаги кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишлари тавсия этилади.

Бугунги кунда “Навоийазот” АЖда поливинилхлорид, аммиак, карбамид, азот кислотаси, аммиакли селитра, метанол, полиакриламид, тиомочевина, ацетон, хлор, ацетальдегид, сирка кислотаси, цианид кислотаси, цианли тузлар, хлорид кислотаси, аммоний сульфати, суперфосфат, турли минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, Сиз таклиф қилган бошқа бизнес ғоялар ҳам корхона томонидан қўллаб-қувватланишини маълум қиламиз.

Ушбу кулай имкониятдан унумли фойдаланиш истагида бўлганлар қуйидаги манзилларга мурожаат этишлари мумкин.

E-mail: office@navoiyazot.uz

Телефон: (+99879) 229-18-22, (+99879) 229-22-00, (+99878) 140-74-58

Факс: (+99879) 223-75-80