Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Кимё саноати хизматчилари лавозимлари ва ишчилари касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномаси”нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш учун техник вазифа

// 20 iyun 2018 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (54.72 KB)

1. Мақсад ва вазифалар

“Кимё саноати хизматчилари лавозимлари ва ишчилари касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномаси”нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

2. Вазифалар мазмуни

  • “Кимё саноати хизматчилари лавозимлари ва ишчилари касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномаси”нинг янги таҳририни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари КЛАССИФИКАТОРИ” ҳамда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонунчилиги асосида ишлаб чиқиш. (Маълумот учун: Амалдаги “Кимё саноати хизматчилари лавозимлари ва ишчилари касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномаси” 2012 йилда ишлаб чиқилган ва  нашр этилган)
  • “Янги таҳрирда ишлаб чиқиладиган “Кимё саноати хизматчилари лавозимлари ва ишчилари касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномаси”ни ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.
  • Материалларни рус ва ўзбек (лотин ёзувида) тилларида нашрга тайёрлаш.
  • Техник вазифани бажариш муддати 3-4 ой.

3. Талабгор ташкилотлардан тақдим этиладиган хужжатлар

Танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган хужжатлар рўйхати:

  • Талабгор ташкилот тўғрисидаги қисқача маълумот;
  • Талабгор ташкилотнинг кўрсатиладиган хизмат қиймати, бажариладиган ишлар учун тўлов тартиби, шунингдек ишларни бажаришнинг кутилаётган муддати тўғрисидаги тижорат таклифи.
  • Талабгор ташкилот томонидан аввал ишлаб чиқилган ва нашр этилган ишлар, шу билан бирга уларни тасдиқловчи хужжатлар нусхалари.

Хужжатлар таклифлар ҳамда марожаат хати билан биргаликда ёпиқ ва муҳрланган ҳолда конвертда қуйидаги манзилга тақдим этилсин:

Тошкент ш., Навоий к., 38. Телефон:140-74-49, 140-74-18, факс: 140-74-01.

Таклифларни қабул қилишнинг якуний муддати – 2018 йил 6 июль Тошкент вақти билан 17:00 гача.