Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

ЭЪЛОН: КИМЁ СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

// 09 yanvar 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (900.45 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва КОICA ҳамда янги ташкил этилаётган халқаро марказ учун илмий тадқиқотчилар танловини эълон қилади!

Сизда энг замонавий лабораторияларда, халқаро мутахассислар билан елкама-елка туриб, кимё саноатининг келажагини яратиш имконияти бор.

Номзодлар учун талаблар:

  • Кимё, кимёвий технология ва унга турдош  йўналишлар бўйича камида бакалавр ва магистр даражаси;
  • Инглиз тили бўйича  Б2 даражасидаги сертификат ёки Инглиз тилида эркин суҳбат қила олиш ва ҳужжатларни юритиш кўникмалари (иш фаолияти халқаро ҳамкорликда олиб борилади);
  • Илмий-тадқиқот лойиҳаларда иштирок этиш тажрибасига эга, шунингдек лаборатория ускуналари ва таҳлилий асбоблар билан ишлаш амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим.

Сараланган мутахассислар янги ташкил этилаётган Корея–Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти — “Кимё технология инновация маркази”га ишга қабул қилинади.

Лойиҳа ва меҳнат шартлари ҳақида қўшимча маълумотлар суҳбат давомида тақдим этилади.

Ҳужжат қабулининг охирги муддати: 
2026-йил 20-январ

Боғланиш ва ҳужжат топшириш учун:

Телефон: +998 77 497 11 20
Э-mail: u.tillabaeva@uks.uz

Бу сизнинг муваффақиятли карьерангиз учун ноёб имконият.