Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва «Деҳқонобод калий заводи» АЖларининг расмий баёноти

// 13 may 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.88 MB)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Деҳқонобод калий заводи» АЖ тоғ- кон мажмуаси ҳудудида хавфли ёриқлар пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ тоғ-кон мажмуасига яқин, лекин кон чегарасидан ташқарида, Хўжайипок қишлоғи аҳоли турар жойларидан қарийб 2-3 км узоқликда мавжуд бўлган ердаги ёриқлар 2018 йилнинг август ойида кузатилган табиий ер чўкишлари натижасида ҳосил бўлган ва мазкур ҳолат юзасидан ўша вақтнинг ўзида тегишли вазирлик, қўмита ва идораларнинг масъул раҳбар ҳамда тажрибали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Мазкур ишчи гуруҳ 2018 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар ҳудудда пайдо бўлган ёриқлар ва юзага келган ҳолатни жойларга чиқиб мунтазам равишда ўрганишган ҳамда коллегиал тарзда зарурий чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси амалга ошириб келинмоқда. Ҳолат назоратга олинган бўлиб, кон мажмуасида меҳнат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.

Шунингдек, ушбу табиий ер чўкишларининг юзага келиш сабабларини ўрганиш, таъсирини камайтириш ва кенгайиб кетишини олдини олиш мақсадида илғор хорижий компаниялар жалб қилиниб, уларнинг маслаҳат ва тавсиялари олиниб, зарурий чоралар белгилаб олинган.

Қолаверса, бу каби ер чўкишларининг мунтазам кузатуви йўлга қўйилган бўлиб, доимий равишда зарурий инерт материаллари билан тўлдириб борилмоқда.