Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг расмий баёноти

// 06 iyun 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (51.13 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ташкилот тизимидаги “Аммофос-Максам” АЖ фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқдаги каналлардан бирида корхонада узоқ йиллар ишлаган аёлларни ҳеч қандай тўловларсиз ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади. Шунингдек, видеода акс этган ҳеч бир ишчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган.

Видеода кўрсатилганлар “Аммофос-Максам” АЖ томонидан имзоланган шартнома асосида фаолият юритувчи касаначи (сабзавот етиштирувчилар, гуруч етиштирувчилар, парранда боқувчилар) ходимлардир. Бу ишчилар, ишлаб чиқаришда эмас, балки уйда, мавсумий равишда, ишчилар ошхонаси учун маҳсулот етиштирадилар.

2021 йилнинг 1 мартига қадар ходимларни иссиқ овқат билан таъминлаш “Аммофос-Максам” АЖ таркибий бўлинмаси бўлган умумий овқатланиш бўлими томонидан амалга оширилган.

2021 йил 1 мартдан бошлаб овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни оптималлаштириш мақсадида “Аммофос-Максам” АЖ ходимларининг овқатланишини ташкил этиш аутсорсинг шартлари асосида ихтисослаштирилган компанияга ўтказилди.

Аутсорсинг шартномаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси савдо майдончаси орқали танлов асосида тузилди.

Аутсорсинг шартларига кўра маҳсулотларни ўз эҳтиёжига кўра харид қилишдан то овқат тайёрланиш жараниёнига компания томонидан амалга оширилиши сабабли 2021 йил 25 майда касаначилик асосида фаолият юритувчи ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш қарори қабул қилинди. Шу билан бирга, “Аммофос-Максам” АЖ аутсорсинг компаниясига маълум шахслардан муайян маҳсулотни сотиб олиш шартини қўйиш ҳуқуқига эга эмас.

Шу куни “Аммофос-Максам” АЖ Кадрлар бошқармаси бошлиғи йиғилганлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш шартлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борди ва меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ барча кафолат ва меъёрларга мос равишда амалга оширилишини таъкидлади.

Айрим шахслардан меҳнат муносабатлари этикасига риоя қилишларини, масала моҳиятини тушунмасдан ва аниқ маълумотларга эга бўлмасдан аҳоли орасида ёлғон хабарлар тарқатмасликни илтимос қилар эдик.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотлар фуқароларнинг ҳар қандай шикояти ва мурожаатлари бўйича зарур тушунтиришлар олиб боришга ва барча саволларига жавоб беришга тайёр эканлигини маълум қилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати