Бугун 24 та жамоа “Раҳбар кубоги” учун баҳс олиб борди.
“Кимё саноати ёш мутахассислари” миллий форумида малакали психолог Гўзал Утабекова ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими Нодира Каримовалар иштирокчи хотин-қизлар билан учрашишди.
Шахсий ривожланишга бағишланган семинар-тренинглар давом этмоқда.
Айни пайтда иштирокчи ёшларга 10 йиллик амалий тажрибага эга мутахассис, малакали эксперт Салай Маткаримов «Шахсий бренд ва менежмент» мавзусида семинар-тренинг ўтказмоқда.
Волейбол бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада «Деҳқонобод калий заводи» АЖ йигитлари корхона шарафини муносиб ҳимоя қилишди ва 1-ўринни қўлга киритишди.