Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Жаҳон комбинацияли қадоқлаш бозори 2035-йилга бориб 82 миллиард долларга етади

// 24 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (103.32 KB)

Precedence Research компанияси таҳлилчилари ҳисоб-китобларига кўра, глобал комбинацияли қадоқлаш бозори кейинги 10 йил ичида қарийб икки бараварга ўсади. 2035-йилга келиб бозор ҳажми 82 миллиард АҚШ долларига етади.Бу кўрсаткич 2025-йилдаги 42,5 миллиард долларга нисбатан сезиларли ўсишни англатади. 2026–2035-йиллар давомида бозорнинг ўртача йиллик ўсиш суръати (CAGR) 6,8 фоизни ташкил этади.

Мутахассислар бозор ривожланишининг асосий омиллари сифатида пластик чиқиндиларига оид норматив талабларнинг кучайтирилиши, экологик барқарор қадоқлаш ечимларига бўлган талабнинг ортиши ҳамда кўп материалли қадоқлаш турларининг кенг жорий этилишини кўрсатмоқда.

Материаллар кесимида бозорнинг энг катта улуши (40 фоиз) пластик ҳиссасига тўғри келади. Бироқ энг тез ўсувчи сегмент қоғоз ва картон маҳсулотлари бўлиб, уларнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 7,8 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.

Қадоқлаш турлари орасида қаттиқ комбинацияли қадоқлаш етакчилик қилиб, бозорнинг 55 фоизини эгаллайди. Шу билан бирга, эгилувчан қадоқлаш форматлари энг юқори ўсиш суръатини намоён этиб, уларнинг (CAGR) кўрсаткичи 7,5 фоизни ташкил этади.

Ҳозирги кунда бозорда Шимолий Америка етакчи ўринни эгаллаб, умумий улушнинг 30 фоизига эга.

Бироқ энг юқори ўсиш суръати Осиё-Тинч океани минтақасида кузатилиши прогноз қилинмоқда — CAGR 7,8 фоиз. Комбинацияли қадоқлаш маҳсулотларидан фойдаланишнинг асосий соҳалари озиқ-овқат саноати (40 фоиз) ва фармацевтика тармоғи (20 фоиз) ҳисобланади.