Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Жаҳон кимё саноати янгиликлари: флиппинлик олимлар термосезгир полимерларни олишнинг янги усулини ишлаб чиқишди

// 23 oktabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (180.83 KB)

Филиппиннинг Дилиман университети кимёгарлари ҳарорат ўзгариши билан ўз хусусиятларини ўзгартирувчи иссиқликка сезгир полимерларни  олишнинг арзон усулини ишлаб чиқди. Ушбу полимерлар тиббиёт учун муҳим - улар дори воситаларини етказиб бериш, тўқималарни тиклаш ва ген терапиясида қўлланилади.

Полимерларни синтез қилишнинг мавжуд усулларини назорат қилиш қийин бўлиб, бу уларнинг самадорлигини камайтиради.  Филиппинлик олимлар РАФТ полимеризация усулидан иккита мономер яъни, диетиленгликолметакрилатнинг метил эфири (Дегмема) ва метилметакрилат (ММА) билан ҳароратга сезгир полимерларни олиш учун фойдаланишди. Улар эритувчи сифатида эса атроф-муҳитга камроқ зарар етказувчи ионли суюқликдан фойдаланишган.

Ушбу усул полимер занжирларининг узунлигини назорат қилишга имкон яратади ва хусусиятларини яхшилайди. Янги полимерлар биомослашувчан, яъни тана тўқималари билан ўзаро таъсир қилиш учун хавфсиз бўлиб чиқди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати