Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Жаҳон кимё саноати хабарлари: табиий каучук нархи қимматлашиши муқобил синтетик маҳсулотларга талаб ортишига олиб келиши мумкин

// 30 oktabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (248.05 KB)

Табиий каучук нархи қимматлашиши муқобил синтетик маҳсулотларга талаб ортишига олиб келиши мумкин

Сингапур ва Токио хом-ашё биржаларида табиий каучук фючерслари бир тонна учун 2 минг доллардан ошди. Бу 2019 йил июлидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Нархларнинг бундай кўтарилишининг асосий сабаблари сифатида Тинч океани юзасининг исиши фонида об-ҳавога таъсир қилувчи Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ҳамда талаб ва таклифнинг умумий номутаносиблиги кўрсатилмоқда. 

Мутахассисларнинг фикрича, табиий хом-ашёнинг қимматлашиши синтетик каучукка нисбатан талаб ўсиши эҳтимолини оширади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати