Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Жаҳон кимё саноати хабарлари: сунъий ҳужайралар табиий ҳужайралар билан рақобатлашиши мумкин

// 22 noyabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (126.2 KB)

Тадқиқотчилар табиий ҳужайралар каби оқсилларни ифода эта оладиган сунъий ҳужайраларни ишлаб чиқишди. Биокаталитик полимеризация натижасида ҳосил бўлган ўз-ўзини йиғиш (bioPISA) деб номланган жараён орқали яратилган янги тузилмалар ферментатив реакциялар ва биоминерализация учун микрореактор сифатида ишлатилиши мумкин. 

Натижада, бу ҳужайралар тиббиёт учун катта аҳамиятга эга бўлиши ва ҳатто Ердаги ҳаётнинг келиб чиқиши сирларига ойдинлик киритиши мумкин. Сўнгги ўн йилликларда эришилган сезиларли ютуқларга қарамай, бутунлай сунъий ҳужайраларни синтез қилиш бир қатор қийинчиликлар билан боғлиқ. Ҳатто энг оддий бир ҳужайрали организмлар ҳам ниҳоятда мураккаб биомолекуляр жараёнлар билан бошқарилади. 

Бу соҳадаги сўнгги ютуқлар сунъий компартментлар билан боғлиқ бўлиб,  улар, масалан, ҳужайрасиз транскрипция ва трансляцияни ўрганиш имконини берди. Мазкур тузилмалар орасида бошқа йиғилмаларга нисбатан анча барқарор бўлган биомиметик полимер компартментлар олимларнинг алоҳида қизиқишини уйғотди. Яқин келажакда тадқиқотчилар табиий ҳужайраларнинг ўсиши ва репликациясини тақлид қилиш мақсадида бошқа полимеризацияларни катализлаш учун ушбу оқсилларнинг экспрессиясини ўрганишни режалаштирмоқдалар.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати