Индорама дунёдаги биринчи биопараксилолдан тайёрланган ПEТ-идишларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
Индорама компанияси Suntory, ENEOS, Mitsubishi ва Neste компаниялари билан ҳамкорликда тижорат мақсадларида фойдаланиш учун дунёдаги биринчи био-ПЭТ идишни чиқаради. Идиш чиқинди яъни, ишлатилган ўсимлик ёғидан олинган сертификатланган био-параксилолдан тайёрланади.
Ноябрь ойидан бошлаб Suntory аста-секин бу турдаги қадоқларни Япония бозорига киритади. Мазкур ҳамкорлик ичимликлар учун мўлжалланган ушбу ПЭТ-идишлардан тахминан 45 миллион донасини сотувга чиқариш имконини беради.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати