Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Жаҳон кимё саноати хабарлари: дунё аэрогель бозори 2029 йилга келиб 1,6 млрд долларга етиши мумкин

// 29 oktabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (78.29 KB)

MarketsandMarkets нашри хабар беришича, 2029 йилда  аэрогель бозорининг йиллик ўсиш суръати (CAGR) 1,6 миллиард долларга етиши кутилмоқда. 

Бунга технологик инновациялар ва энергиясамарадорликни ошириш йўлидаги қатъий чоралар сабаб бўлиши мумкин. 

Аэрогель иссиқликни мукаммал сақлайди. Бу нефть ва газ саноатида энергия сарфини камайтиришга ёрдам беради ва авиация ҳамда автомобиль ишлаб чиқаришда самарадорликни оширади. Аэрогел, шунингдек, шовқин изоляциясини яхши таъминлайди ва юқори ҳароратга бардош бера олади.

Хабарда келтирилишича, жаҳон аэрогель бозорида ҳажми бўйича Осиё-Тинч океани минтақаси иккинчи ўринни қайд этмоқда. Бу бозор, айниқса, янги технологиялар фаол жорий этилаётган Хитойда ривожланган. 

Саноатлаштиришнинг жадал ўсиши, урбанизация ва энергия тежовчи технологияларга эҳтиёж ортиб бораётгани минтақада аэрогелларга бўлган талабни кучайтирмоқда.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати