"Деҳқонобод калий заводи" АЖда "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдураҳмонова, Деҳқонобод тумани ҳоким ўринбосари М.Йўлдошева ва жамият ишчи-ходимлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида ибратли видеоролик қўйиб берилди, ундан ташқари оилада фарзанд тарбияси, уларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, китобхонликка жалб этиш ота-оналар зиммасидаги масъулиятли вазифа эканлиги айтиб ўтилди ҳамда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш хусусида сўз юритилди.
Давра суҳбати сўнгида таркибий бўлинма ва цехларда фаолият юритаётган хотин-қизларни мурожаатлари, таклифлари тингланди ва келгусида ечимига эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтилди.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати