Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ёшлар сиёсати амалда: РКТУ филиалида раҳбарлар ва талабалар учрашуви

// 05 mart 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (8.26 MB)

Юртимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати доирасида келажак авлоднинг таълим олиши, касбий ривожланиши ва жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бу борада раҳбарлар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқотларни йўлга қўйиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш муҳим аҳамият касб этади. 

Ана шундай ташаббуслар доирасида Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзкимёсаноат“ АЖ бошқаруви раисининг ёшлар ҳамда маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. 

Мазкур тадбир мамлакатимизда ҳар пайшанба куни ўтказиб келинаётган ёшлар билан очиқ мулоқот анъанаси асосида ўтказилди.

Мулоқот жараёнида талабаларга корхоналаридаги бўш иш ўринлари, кимё саноатининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Шунингдек, талабаларни ишлаб чиқариш корхоналарида малака ошириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Учрашув давомида 58-Менделеев кимё олимпиадасига тайёргарлик ва ташкилий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Бундай учрашувлар ёшларнинг фикрини тинглаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва келажакдаги мутахассислар сифатида ривожланишига хизмат қилади.