Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ёшлар маслаҳатчилари ва уларнинг координаторлари учун ўқув семинарининг 2-кун машғулотлари бўлиб ўтди.

// 12 mart 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (23.31 MB)

Бугунги машғулотлар асосан шахсий ривожланиш мавзусига қаратилди.  Ёшларга вақтдан самарали фойдаланиш, ишни тўғри ташкил этиш, лидерлик хислатлари, инсон психологияси каби мавзуларда муҳим маълумотлар берилди.

Хусусан:

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти профессори Тоҳир Шодиев ёшларга “Вақтдан самарали фойдаланишни шакллантириш технологиялари – тайм менежмент” мавзусида  маъруза қилди.

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти профессор-ўқитувчиси Раъно Ахмедова “Лидерлик хислатларини ривожлантириш технологиялари” мавзусида билимлар беришди.

Ушбу институтнинг яна бир профессор-ўқитувчиси  Нозима Минбаева "Инсон психологияси, низоли вазиятларни ва ходимлараро муносабатларни бошқариш каби зарур замонавий билим ва кўникмалари" мавзуси билан ўртоқлашди. 

Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Олимов "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ёшларга яратилган имкониятлар ва бу тадбирларда ёшлар фаоллигини оширишнинг аҳамияти ҳақида сўзлади. 

Семинарнинг иккинчи куни интерактив ўйинлар, психологик тестлар, қизиқарли савол-жавоб ҳамда баҳс-мунозараларга бой бўлди. Аҳамиятлиси, мазкур ўқув семинари мамлакатимиз кимё саноатида фаолият юритаётган ёшларнинг шахсий ривожланиши ва меҳнат унумдорлигига ўз ҳиссасини қўшади. 

Машғулотдан сўнг иштирокчилар Ўзбек миллий академик драма театрининг “Усмон Носир” драмасига маданий ҳордиққа таклиф этилди.