“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Мадина Абдуллаева “Навоийазот”АЖ 916-сонли нитрат кислотаси ишлаб чиқариш цехи 4-навбатида бўлди.
Ушбу қувватда 22 нафар ёш мутахассислар фаолият юритади.
Замонавий, ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланган мажмуада ходимлар учун барча шароитлар яратилган.
Мулоқот давомида йигит-қизларнинг таклифлари ўрганилди. Мутахассислар малакасини ошириш, уларнинг илмий изланишлари учун имконият яратиш борасидаги фикрлари тингланди. Тармоқ корхоналари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган тадбирлар натижадорлиги хусусида сўз борди.
“Навоийазот”АЖ нинг 7 нафар фаол, ташаббускор, иқтидорли ёшларига “Ўзкимёсаноат”АЖ бошқаруви раиси Тимур Мухамеджановнинг ташаккурномаси топширилди.
"НАВОИЙАЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ