Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

​Янги Зеландия ўғитларни қўллаш учун сунъий интеллектдан фойдаланади

// 14 aprel 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.64 MB)

Янги Зеландияда жойлашган Ballance Agri-Nutrients компанияси SpreadWise номли янги рақамли воситани эълон қилди. У ўғитлаш жараёнини оптималлаштириш учун сунъий интеллект ва геомайдон хариталашдан фойдаланади.

Компания маълумотларига кўра, дастур яйловлар унумдорлигини пасайтирмасдан ўғит сарфини 10 фоизга камайтиришга ёрдам беради.

SpreadWise қишлоқ хўжалиги ерларининг батафсил хариталарини яратиш имконини беради. У чорванинг ҳаракати туфайли озуқа моддаларининг тақсимланишига табиий равишда таъсир қилувчи сув йўллари каби муҳим обектларга эътибор қаратади. Сунъий интеллект ёрдамида ушбу восита қўшимча ўғитлаш керак бўлмаган жойларни аниқлайди. Компания вакилларининг билдиришича, бу озуқа моддаларининг янада аниқ тақсимланишини таъминлайди.

SpreadWise  MyBallance рақамли платформаси билан ҳам интеграциялаша олади. Бу фермерларга рақамли хариталар ёрдамида ўғитларни қўллашни бошқариш имконини беради. Фойдаланувчилар турли ҳудудларга озуқа моддаларининг турли хил меёрларини вазифа сифатида беришлари мумкин. Бу озуқа моддалариинг оптимал тақсимланишини таъминлайди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати