Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Янги йил байрами муносабати билан хайрия ташкил этилди

// 28 dekabr 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (23.63 MB)

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “Ўзкимёимпекс” МЧЖ ҳомийлигида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Шайхонтоҳур бўлинмаси аъзолари учун Янги йил байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди. 

Мазкур бўлинмада 105 нафар И-ИИ гуруҳ кўзи ожиз инсонлар ҳисобга олинган. Уларнинг аксариятини ёши улуғ, ишга лаёқациз, боқувчисини йўқотган шахслар ташкил этади ва улар ижтимоий-моддий ёрдамга муҳтож.

Байрам кунлари уларнинг ҳолидан хабар олиш, ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Шайхонтоҳур бўлинмасининг ҳар бир аъзосига “Корзинка” супермаркетига харидлар учун 1 млн сўмлик махсус ваучер тақдим этилди. Шунингдек, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.