Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва Исроил ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида видеоконференция шаклидаги учрашув бўлиб ўтди

// 23 iyun 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (187.66 KB)

Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси кўмагида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Исроил ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида видеоконференция шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув Исроил кимё, фармацевтика ва экология саноати уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўзбекистон томонидан музокараларда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва мутахассислари, “Ўзкимёимпекс” МЧЖ раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ф.Махмудова иштирок этди.

Учрашув Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Фавқулодда ва Мухтор елчисининг кириш нутқи билан бошланди. “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти томонидан мамлакатимизнинг кимё-технологик ўсиш салоҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари ва уларнинг кимё саноати ривожига, илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашга ижобий таъсири тақдим этилди. Шунингдек, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, уларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилгани ҳамда келгуси йилларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбирда Исроил томонидан уюшма раҳбарияти ва Исроилдаги саккизта кимё ва фармацевтика компанияларининг йирик ишлаб чиқарувчи вакиллари иштирок этди. Исроил томони Исроилнинг кимё саноатидаги ютуқлари, шунингдек, мамлакатнинг илмий-тадқиқот марказлари ва лабораторияларини ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берди.

Бундан ташқари, Исроил томони Ўзбекистон билан кимё саноатидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини, шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали мамлакатимиз кимё саноатига инвестиция жалб қилишни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар “Ўзкимёсаноат” АЖ инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга, ишлаб чиқариш ва энергия тежамкорлик, сув тозалаш тизимлари, шунингдек, илмий-тадқиқот ва таълим тизимларида тажриба алмашиш ҳамда мамлакатимиз кимёвий маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олдилар.

Ўзкимёсаноат АЖ Матбуот хизмати