Спорт — соғлом ҳаёт асоси. Жисмоний фаоллик нафақат саломатликни мустаҳкамлайди, балки жамоавий руҳни оширади, яхлитлик ва бирдамликни шакллантиради. "Ўзкимёсаноат кубоги" чемпионати айнан шу мақсадда ташкил этилди.
Таъкидлаш жоиз, мусобақанинг ҳар бир куни шиддатли ва қизиқарли ўйинларга, муросасиз баҳсларга бой бўлди. Бугун РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиалида чемпионат ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни табриклади, мусобақаларнинг жамоавийликни мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар эсдалик совғалари, дипломлар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати