Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва «Деҳқонобод калий заводи» АЖларининг расмий баёноти

// 11 may 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (223.42 KB)

Ижтимоий тармоқларда «Деҳқонобод калий заводи» АЖ ташқи ҳудудида маҳсулот юклаш учун келган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига етарли даражада қулайлик яратилмаганлиги бўйича мурожаат тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

 «Деҳқонобод калий заводи» АЖ ҳудудида юк ташувчи транспортларга юк ортиш жараёнида уларни юк ортишга тайёрлаш, юклаш, юк ташиш хужжатларини ўз вақтида расмийлаштириш, умуман олганда, юк ташувчи транспорт воситаларининг меъёрдан ортиқ кутиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида барча ташкилий ишлар тўғри ва тизимли ташкил қилинган.

Шунингдек, юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари учун завод ҳудудида овқатланиш ва дам олиш учун махсус жойлар ҳамда бошқа зарур бўлган барча қулайликлар яратилган. Аммо, маҳсулотларни юклаш учун бир вақтнинг ўзида барча юк автотранспорт воситаларини қабул қилиш имкони бўлмаганлиги туфайли мазкур ҳолат келиб чиққан.

Ҳозирда маҳсулот юклаш учун келган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда,  заводнинг ташқи ҳудуди ҳисобланадиган, юк автомашиналари турар жойи яқинида ҳам ҳайдовчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, завод қурилишида фойдаланилган бинониниг бир қисми ажратилиб, у ерда зарур бўлган барча қулайликларга эга дам олиш ва овқатланиш хоналари ҳамда бошқа шароитлар ҳозирланмоқда. Таъмирлаш ишлари тез орада якунланиши ва ҳайдовчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилишини маълум қиламиз.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати