Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖда Техник қўмитанинг 4-йиғилиши бўлиб ўтди

// 23 yanvar 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.52 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖда Техник қўмитанинг 4-йиғилиши бўлиб ўтди 

Йиғилишда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш  ҳамда техник ривожлантириш, стандартлаштириш бўйича мутахассислари иштирок этишди. 

Унда  кимё соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив-ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда янги технологиялар асосида тартибга солувчи стандарт ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.  Шунингдек,

🔹Тармоқ корхоналари фаолиятида фойдаланилаётган давлатлараро ГОСТ стандартларининг актуаллигини сақлаб қолиш;

🔹Тармоқ корхоналари томонидан бир турдаги маҳсулотларга бўлган стандартларнинг техник талаблари ва назорат усуллари юзасидан консенсусга эришиш;

🔹2024-2025 йилларда ишлаб чиқилиши режалаштирилган норматив-техник ҳужжатларни келишиш ва Ўзбекистон стандартларига юбориш;

🔹Ички (цехлар ўртасида хомашё сифатида етказиб бериладиган ташкилот стандартларини) корхонанинг ички ҳужжати сифатида амалда қолдириш каби кўплаб муҳим масалалар кўриб чиқилди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати