Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖда сунъий интеллект бўйича семинар-тренинг ташкил этилди

// 15 may 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (31 MB)

Давлатимиз раҳбари раислигида 2025-йил 21-октябр куни давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖда бўлимлар раҳбарлари ва ходимлари учун сунъий интеллект технологиялари бўйича 14-15-май кунлари семинар-тренинг ўтказилди.

я

Семинар давомида иштирокчиларга сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий ва интерактив тақдимотлар намойиш этилди.



Хусусан:

  • иш жараёнларини автоматлаштириш ва шахсий самарадорликни ошириш;
  • ҳужжатлар айланишини рақамлаштириш ва автоматлаштириш;
  • аниқ статистика ва маълумотлар билан ишлаш;
  • визуализация ва таҳлил;
  • прогнозлаш ва текшириш жараёнларида АИ ечимларини қўллаш каби йўналишларда тушунчалар берилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — ходимларни замонавий рақамли технологиялар билан таништириш, иш жараёнларига инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда корпоратив самарадорликни оширишдан иборат.



“Ўзкимёсаноат” АЖда сунъий интеллект — келажак технологияси эмас, балки бугунги самарали ва инновацион иш жараёнларининг муҳим қисмига айланмоқда.