Бугун «Аксилкоррупция ойлиги» доирасида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишлаб «Очиқ эшиклар куни» тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга жамоатчилик, ОАВ вакиллари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари, ёшлар таклиф этилди.
Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг тармоқ корхоналари фаолияти, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Таъкидлаш жоиз, ўтган 2023 йилда «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг давлат органлари ва ташкилотларида қоррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш индексида 90 балл билан 3-ўрин- «яшил» кўрсаткични қайд этди.
Коррупциянинг нафақат давлатнинг ёки жамиятнинг барқарор ривожланиши учун, балки ҳар бир шахснинг ҳаётига бўлган хавф экани, жамоадаги ишчанлик муҳитига салбий таъсири ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг мавзуга оид саволларига атрофлича жавоблар берилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати