Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда

// 29 yanvar 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (45.82 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Корхоналарда атмосфера ҳавосини доимий назорат қилиш учун санитар постлар ва стационар кузатиш пунктлари ўрнатилиб, чанг-газ тозалаш ускуналарининг самарадорлигини ошириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.

  • Жумладан, “Навоийазот” АЖнинг 3, 23 ва 25-цехларида атмосферага чиқариладиган ташланмаларни онлайн таҳлил қилувчи 3 та автоматик газанализатор ўрнатилди. Шунингдек, донадорлаш минораларида чиқиндиларни тутиб қолиш мақсадида бир қатор замонавий скруббер ускуналари ишга туширилди.
  • Навоий шаҳри ва Кармана туманида атмосфера ҳавосининг ҳолатини назорат қилиш учун жами 28 та стационар кузатиш пунктлари ўрнатилиб, улар вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси билан интеграция қилинди. 
  • Шу билан бирга, “Навоийазот” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ситуацион маркази ўртасида онлайн маълумот алмашинуви йўлга қўйилди.
  • “Деҳқонобод калий заводи” АЖда ҳам санитар ҳимоя зонаси, “Бешбулоқ” маҳалласи ва унга туташ ҳудудларда атмосфера ҳавосини доимий мониторинг қилувчи санитар постлар ва стационар кузатиш пунктлари ўрнатилиб, уларни миллий геоахборот тизимига интеграция қилиш ишлари давом этмоқда.
  • Кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Швейцариянинг VЕМА С.А. компанияси томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари экологлари учун иссиқхона газлари чиқиндиларини мониторинг қилиш ва ҳисоблаш бўйича онлайн ўқув курслари ташкил этилди. Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Мазкур ишлар “Ўзкимёсаноат” АЖнинг декарбонизация, экологик барқарорлик ва миллий иқлим мақсадларини қўллаб-қувватлаш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатларини намоён этади.