Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖда “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилди

// 25 may 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (7.72 MB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умумиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 46-сонли фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида “Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб келинмоқда.



Мазкур ташаббус доирасида бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида ҳам экологик маданиятни юксалтириш, атмосфера ҳавосига чиқариладиган зарарли ташламаларни камайтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган “Автомобилсиз кун” акцияси ташкил этилди.



Акция доирасида жамият раҳбарияти ва ходимлари хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланишни чеклаб, иш жойига жамоат транспорти, велосипед ва пиёда келиб, ташаббусда фаол иштирок этдилар.

“Ўзкимёсаноат” АЖ бундай экологик акциялар орқали атроф-муҳит муҳофазаси, ҳаво сифати яхшиланиши ва аҳоли саломатлигини асрашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашда давом этади.