Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖда "Автомобилларсиз кун"

// 22 sentabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (51.9 MB)

22-сентябр — дунё миқёсида "Автомобилларсиз кун" сифатида нишонланади. Ушбу куннинг асосий мақсади — шаҳарлардаги ҳаво ифлосланишини камайтириш, транспорт воситаларидан келиб чиқадиган зарарли чиқиндиларга қарши курашиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат.

Шу муносабат билан, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва ходимлари ташаббус кўрсатиб, ушбу экологик акцияда фаол иштирок этдилар. Жамиятнинг марказий аппаратида фаолият юритувчи кўплаб ходимлар иш жойига пиёда, велосипедда ёки жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда келдилар.

Бундай ташаббус нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, балки жисмоний фаолликни оширишга ҳам хизмат қилади. Ходимлар бу куни соғлом ҳаёт тарзи, экологик маданият ва жамоавий масъулият ҳақида ўйлаш учун яна бир имконият сифатида қабул қилдилар.

“Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ушбу тадбирни жорий йилда илк бор ташкил этган бўлса-да, бундан буён уни анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиш ниятида. Жамият экологик барқарорлик ва ижтимоий масъулият масалаларига доимий эътибор қаратиб келади ва бу каби ташаббуслар унинг корпоратив маданиятида муҳим ўрин тутади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати