Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат“ АЖда “АВК“ АЖ компанияси билан музокаралар ўтказилди

// 19 noyabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (17.37 MB)

“Ўзкимёсаноат“ акциядорлик жамиятида Россиянинг “АВК“ АЖ компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Музокаралар давомида синтез газ ишлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган катализаторлар бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар катализаторларнинг техник имкониятлари, уларни маҳаллий корхоналарда жорий этиш эҳтимоллари, ҳамкорликнинг амалий йўналишлари ва келгуси қадамларини атрофлича кўриб чиқдилар. 

Шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва технология алмашинувини йўлга қўйиш имкониятлари ҳам муҳокама этилди.

Музокаралар самимий ва конструктив руҳда ўтиб, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим қадам бўлди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати